Бу давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 ноябрда қабул қилинган “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”да кўзда тутилган.
Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига 2025 йилда “Афросиёб” поездининг “Тошкент – Бухоро” йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишини ҳамда “Самарқанд – Каттақўрғон” электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилган.
Шунингдек, “Булунғур – Самарқанд шаҳри - Жума – Каттақўрғон шаҳри” йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш кўзда тутилган.
Айни пайтда Булунғур тумани марказидан ўтган темирйўл остидан транспорт воситалари ва пиёдалар учун йўл ўтказгич (туннел) қурилмоқда. Ушбу йўл ўтказгич ҳам 2025 йилда фойдаланишга топиширилиши режалаштирилган.