АҚШ Украинани йўқотишга қодир эмас , чунки бу Вашингтонни Россияга нисбатан ютқазиб қўяди. Бу ҳақда Вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол АБC Неwс телеканалига берган интервюсида маълум қилди .
“Бу бизни Россияга нисбатан ютқазиб қўядиган даҳшатли сиёсий қарор бўларди.Президент Доналд Трамп урушни тўхтатиб, тинчлик музокараларини ўтказишни истайди”, деди у.
Сенаторнинг сўзларига кўра, Трамп олдида Москва билан музокараларда Киевни таъминлаш вазифаси турибди . Макколнинг таъкидлашича, можаро "Украинани автобус остига ташламаслик" шарти билан якунланиши керак.