Полиция маълумотига кўра, чет эл фуқароси, ўқувчилардан бирининг укаси мактабга болға билан кириб, 18 ёшли ўқувчини жароҳатлаган. Шундан сўнг жиноятчи танасига пичоқ уриб, мактаб директорига ҳам жароҳат етказган.
– Жароҳат оғир эмас, бироқ иккала жабрланувчи ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди, – дейилган хабарда.
Полиция тажовузкорни ҳибсга олди. Дарвоқе, у акасини урган мактаб ўқувчисига ҳам ҳужум қилгани айтилмоқда.