Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистоннинг Ҳаж ва вақф ишлари вазири бошчилигидаги делегация Тошкентга келди

A A A
Афғонистоннинг Ҳаж ва вақф ишлари вазири бошчилигидаги делегация Тошкентга келди

Шу йил 16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Афғонистон Ҳаж ва вақф ишлари вазири Мавлавий Нур Муҳаммад Сақиб бошчилигидаги делегациясини қабул қилдилар.

🤝Мулоқотда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини билдирдилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига Афғонистонда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий натижасини бераётганини алоҳида қайд этдилар.

⏺Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот йўналишида алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

☪️Меҳмонлар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний-маърифий йўналишда яхши натижаларга эришилаётганини юқори баҳолади.

📍Афғонистон делегацияси “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом институтида ҳам бўлиб, пойтахтимиздаги “Исломобод” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этди.

Киритилди: 10:16 19.03.2024. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!