Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 850 нафарга етди

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 850 нафарга етди

Афғонистонда 1 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 850 кишига етди, 3000 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги маълум қилган.

Зилзила маҳаллий вақт билан 00:17 да содир бўлган. Зилзила магнитудаси 6,0, эпицентри 10 км чуқурликда жойлашган. Асосий зарар Покистон билан чегарадош шарқий Кунар ва Нангарҳор провинсияларида кузатилди.

Мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, қурбонлар асосан шу икки вилоятда яшаган.

"Бу ерда кўп одамлар ҳаёти ва уйларидан айрилди. Биз халқаро ёрдамга муҳтожмиз", деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шарафат Замон Reuters агентлигига.

Киритилди: 07:50 02.09.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!