Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистонда вазир ва губернатор бўлган вертолёт ҳалокатга учради

A A A
Афғонистонда вазир ва губернатор бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Афғонистон кон ва нефть вазири Ҳидаятуллоҳ Бадри ва Ғор вилояти губернатори Ҳаятуллоҳ Муборак бўлган вертолёт ҳалокатга учради.

Бу ҳақда Муборак матбуот котиби Расас Бадрига таяниб, Pajhwok агентлиги хабар берди.

"Вертолёт Ғор вилоятининг Тулак туманидаги Налбандан ҳудудига қулаган. Ҳеч ким жабрланмаган", — дейилади мақолада.

Губернатор матбуот котибининг айтишича, ҳалокатга вертолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган. Бадрининг қайд этишича, вазир ва губернатор воқеа содир бўлган тумандаги қўрғошин конига ташриф буюришни режалаштирган.

Мақолада Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмийнинг ижтимоий тармоқларда вертолёт парвоз вақтида тоққа қулагани ҳақида ёзган маълумотлари ҳам келтирилади.

Киритилди: 09:10 11.09.2025. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!