Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Афғонистонда Қўштепа канали қурилиши якунланиш арафасида

Афғонистонда Қўштепа канали қурилиши якунланиш арафасида

Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси маълумотларига кўра, иккинчи босқичдаги ер қазиш ишлари 98 %, қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари эса 90,5 % бажарилган.

Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий лойиҳа якуний босқичга етганини ва яқин вақт ичида ишга тушиши кутилaётганини билдирди.


Каналнинг асосий мақсади — Амударё сувидан фойдаланиб, Афғонистон шимолидаги 500 минг гектардан ортиқ қуруқ ва ўзлаштирилмаган ерларни суғориш.
Қўштепа каналининг узунлиги 281 километр, кенглиги 100 метр, чуқурлиги эса 8 метрни ташкил этади.

Лойиҳанинг якунланиши Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун ҳам муҳим. Чунки каналнинг тўлиқ қувватда ишлаши Амударё сув оқими ва трансчегаравий сув тақсимотига таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: 18:03 18.08.2026. Ўқилди: 5502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!