Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда “қора рекорд”

A A A
Афғонистонда “қора рекорд”

Афғонистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида жанговар ҳаракатлар туфайли тинч аҳоли вакилларидан 1692 нафари ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Рейтер”.

Бу сўнгги бир неча йилдаги энг юқори кўрсаткич экани айтилмоқда. Қурбонлар сони ортган бўлса-да, ўтган ярим йилликда жароҳат олганлар сони 3 фоизга камайган. 

БМТ маълумотига қараганда, тинч аҳоли асосан жангарилар ва ҳукумат кучларининг тўқнашуви, йўллардаги бомбалар ва худкушларнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлмоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 13:00 17.07.2018. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар