Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистонда ниҳоят уруш тугаши мумкин

Афғонистонда ниҳоят уруш тугаши мумкин

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати келишувга эришган. Агар келишувга тўлиқ амал қилинса, Афғонистондаги бир неча ўн йиллик уруш тугаши мумкин. 

Гап нимада?

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасида зўравонликни камайтириш бўйича 7 кунлик сулҳ бошланган. Сулҳ ниҳояси сифатида 29 февраль куни Доҳада икки томонлама доимий тинчлик битими имзоланади.

Тинчлик битимига кўра, АҚШ ўз қўшинларини босқичма-босқич Афғонистондан олиб чиқиб кетади. Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 13 минг аскари бор.

"Толибон" эса Афғонистондан туриб террорчилик содир этилишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Background

2019 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп "Толибон" билан учрашиш учун кутилмаганда Афғонистонга келганди.

"Толибон" Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган Бадахшон вилоятидаги Нусай уездига тўпланишганди. Афғон ҳудудида ИШИД тор-мор этилгани ҳам айтилганди.

2019 йил 8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида "Толибон" ҳаракати сиёсий идораси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтганди. Кейин улар Самарқандга боришган, зарбоф тўнлар кийишганди.

Киритилди: 10:46 23.02.2020. Ўқилди: 4436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!