Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистонда ИИВ, Мудофаа ва разведка вазирлиги қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Афғонистонда ИИВ, Мудофаа ва разведка вазирлиги қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг фармонига кўра, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Разведка бош бошқармаси қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ҳарбий техникани тарқатиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Қайд этилишича, эндиликда Охундзоданинг ўзи мазкур иш учун масъул бўлади. Афғонистон расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, мазкур фармон саккиз банддан иборат.

“Ушбу чора қурол ва бошқа ҳарбий техникалар керак бўлмаган ҳолатларда қўлланилмаслиги учун қуролни яхшироқ ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек, ушбу қуролларнинг умумий хавфсизлигини яхшилашга қаратилган”, дея тушунтирган у.

ИИВ вакили Абдул Матин Канининг тушунтиришича, эндиликда давлат мулки сифатида омборларда сақланаётган ҳар қандай “ортиқча” ёки олиб қўйилган қуроллар фақат мамлакат раҳбариятининг кўрсатмаси билан тақсимланади. Хавфсизлик хизматлари ёки расмийларнинг ҳар қандай сўрови Афғонистон раҳбари томонидан маъқулланиши керак.

Фармонга кўра, фуқаролик ташкилотлари, савдогарлар ва фуқароларга ўқотар қурол лицензиялари фақат ИИВ томонидан берилиши лозим.

Ҳарбий масалалар бўйича эксперт Залмай Афғон Яр кўрсатмани ижобий қадам сифатида баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳокимиятда “ҳар доим шахсий мақсадларда қурол ишлатган шахслар бўлган”.

Киритилди: 11:34 10.11.2024. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!