Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

AFA раҳбарига катта айблов қўйилди

AFA раҳбарига катта айблов қўйилди

Прокуратура Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) раҳбари Клаудио Тапияга ижтимоий тўловларни тўламаганликда айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда TN телеканали.

Манбанинг таъкидлашича, тергов Аргентина солиқ хизматининг шикоятидан сўнг бошланган, унда ассоциация AFA ва мамлакатнинг энг йирик футбол клублари ходимлари учун пенсия бадалларини ўтказмаётгани қайд этилган. Гап 12,8 миллион доллар ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ, Аргентина терма жамоаси Осиё футбол ассоциацияси раҳбарияти билан боғлиқ коррупцион можаро туфайли ЖЧ-2026 иштирокчилари сафидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ишда, шунингдек, Тапианинг ишончли вакили Пабло Товигиньо ва ғазначи ўринбосари Лучано Накис ҳам бор.

La Nacion газетасининг хабар беришича, суд илтимосига кўра Аргентина футбол ассоциацияси раҳбариятига алоқадор бўлиши мумкин бўлган кўчмас мулк объектларида тинтув ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари версиясига кўра, кўчмас мулк сохта шахслар номига расмийлаштирилган.

Киритилди: 23:50 27.12.2025. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!