Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Аэрофлот"нинг Бухородан Москвага парвози кечиктирилди

"Аэрофлот"нинг Бухородан Москвага парвози кечиктирилди

26 январь куни эрталаб об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг самолёти Бухоро аэропортидан учишни амалга ошира олмади.

Бухоро Москва (Шереметево) йўналиши бўйича АФЛ-1877 парвози маҳаллий вақт билан соат 08:10 да парвоз қилиши керак эди. Бироқ қалин туман туфайли – кўриш масофаси 200 метрга етганлиги сабабли парвоз аввалига бир соатга, кейин эса кечки пайтга қолдирилди. Авиакомпания 153 нафар йўловчи ва самолёт экипажини меҳмонхонага жойлаштиришга қарор қилди. Учиш маҳаллий вақт билан 21:00 да белгиланган. Йўловчиларни рўйхатга олиш соат 18:00 да бошланган.

Айни дамда Бухорода туман тарқалган. Аэропорт нормал режимда ишламоқда.

Киритилди: 22:30 26.01.2022. Ўқилди: 2369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!