Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Адолат” партияси йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар берди

“Адолат” партияси йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар берди

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилаётганига қарамасдан, йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳали ҳам юқори. 2024 йилда 9 364 та ҳодисада қарийб 9 минг киши жароҳат олган, 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси инсон ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди:

➖Йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолатларини камайтириш учун Vision Zero халқаро дастури жорий этиш;

➖Болалар хавфсизлиги учун “Мактаб атрофи – хавфсиз ҳудуд” дастури қабул қилиниб, нур қайтарувчи жилет ва рюкзаклар жорий этиш;

➖Қоидаларни мунтазам бузган ҳайдовчилар учун суғурта тўловларини ошириш;

➖Болалар ўлими билан боғлиқ ҳодисаларда жазони икки баробар оғирлаштириш;

➖Тезликни доимий равишда оширган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан 10 йилгача маҳрум этиш, маст ҳолда инсон ўлимига сабаб бўлганларни эса умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш.

Партиянинг Олий Мажлисдаги фракцияси мазкур таклифлар бўйича қонунчилик ташаббусини илгари суришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 16:02 21.10.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!