Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Администрация раҳбари барқарор электр ва газ таъминоти ҳамда кўмир етказиб бериш бўйича қатъий топшириқлар берди

A A A
Администрация раҳбари барқарор электр ва газ таъминоти ҳамда кўмир етказиб бериш бўйича қатъий топшириқлар берди

Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.

Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталафот ўтказиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Администрация раҳбари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоевга республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўриш вазифасини топширди.

Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган таъкидлаб ўтилди.

«Бизга келган маълумотларга кўра, «Ўзтрансгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб», — деди С.Умрзоқов.

Йиғилишда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзтрансгаз» раҳбари Бекзод Норматовга барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтириш вазифаси топширилди.

«Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради», — деди С.Умрзоқов.

Шунингдек, бир қатор туманларда аҳолини кўмир билан таъминлаш ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолаётгани қайд этилди.

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев, «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Ёқубов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси Ҳусниддин Ҳасиловга кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш графиги ижросини қатъий таъминлаш вазифаси тайинланди.

Киритилди: 12:56 10.12.2022. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!