Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Adani Group АҚШдаги коррупция айбловлари туфайли қарийб 55 миллиард доллар йўқотди

Adani Group АҚШдаги коррупция айбловлари туфайли қарийб 55 миллиард доллар йўқотди

Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Аданига тегишли бўлган Adani Group компанияси Қўшма Штатлардаги топ-менежерларига коррупция айбловлари қўйилганидан сўнг бозор капиталлашувидан деярли 55 миллиард доллар йўқотди. AFP маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги айблов эълон қилганидан бери гуруҳ рўйхатга олинган барча 11 компанияда зарар кўрган. Бу ҳақда Forbes Middle East нашри хабар бермоқда

Компаниянинг таъкидлашича, бу айбловлар халқаро лойиҳаларни бекор қилишга олиб келган ва ҳамкорлар, инвесторлар ва жамоатчилик билан муносабатларга тўсқинлик қилган. 21 ноябрь куни АҚШ Адлия вазирлиги Гаутам Адани, Adani Green Energy компанияси бош директори Внеэт Жааин ва ижрочи Сагар Аданини қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик ва порахўрликда тил бириктирганликда айблади. Улар Ҳиндистон расмийларига фойдали шартномалар тузиш учун 250 миллион доллар ўтказишга уринишда айбланмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси Адани ва унинг раҳбарларига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, улар ёлғон баёнотлар орқали америкалик инвесторлардан 175 миллион доллар йиғганликларини даъво қилган. Бунга жавобан Adani Group айбловларни асоссиз деб атади.

Киритилди: 20:23 28.11.2024. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!