Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да йил ўйинчиси бўлиш учун номзодлар қаторига киритилди

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да йил ўйинчиси бўлиш учун номзодлар қаторига киритилди

«Манчестер Сити» 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра "Etihad Player of the Season" совринига даъвогар футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар қаторига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёни аллақачон бошланган бўлиб, у 15 майгача давом этади.

Шундан сўнг ҳал қилувчи босқичга чиқадиган уч нафар финалчи аниқланади.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Ҳусанов «шаҳарликлар» сафида икки марта — январь ва март ойларида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Ўтган мавсумда эса «Манчестер Сити»нинг энг яхши футболчиси соврини хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиолга насиб этган эди.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да йил ўйинчиси бўлиш учун номзодлар қаторига киритилди

Киритилди: Бугун 11:14. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!