Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар Лигаси тарихига кирди

Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар Лигаси тарихига кирди

"Манчестер Сити" клубининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар Лигаси тарихига ўз номини ёзди. У плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга тушган 21 ёшдан кичик икки футболчидан бири бўлди.

Ҳусанов Испания пойтахтида "Реал Мадрид"га қарши жавоб учрашувида иштирок этди. Учрашув майдон эгалари фойдасига 3:1 ҳисоби билан якунланди. Абдуқодир ўйинга тушган пайтда унинг ёши 20 ёш ва 356 кун эди.

Унгача бу натижага 2014 йил март ойида "Шальке-04" футболчиси Каан Айхан эришган эди. У мусобақанинг шу босқичида асосий таркибда майдонга тушганида 19 ёш ва 128 кунлик эди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги илк ўйин Англияда бўлиб ўтган ва у ҳам испанлар фойдасига 3:2 ҳисоби билан якунланган эди. Шу тариқа, "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини 1/16 финал босқичида якунлади.

Киритилди: 19:10 20.02.2025. Ўқилди: 2848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!