Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан муддатидан аввал озод қилинди

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан муддатидан аввал озод қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Абдумавлон Қосимов ўз аризасига биноан муддатидан олдин истеъфога чиқарилди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутат Абдумавлон Қосимовнинг муддатидан олдин истеъфога чиқишини маъқуллаган, кенгашнинг 27 январь куни бўлиб ўтган 77-сессиясида қарор қабул қилинган. Депутатнинг ўзи истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Депутат кенгаш котибияти мудири лавозимида ҳамда ижтимоий тармоқлар ва кенгаш сайтини назорат қилиб борган.

Маълумот учун, Абдумавлон Қосимов 2020 йил январь ойида “Адолат” партиясидан 45-Қоратош округи депутати этиб сайланган, депутатлик ваколати 2025 йилнинг январигача амал қилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 18:55 28.01.2023. Ўқилди: 5159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!