ЎзАнинг ёзишича, яқинда ташкил этилган "Gvardiya" газетасининг илк сонида шу ҳақда қизиқарли маълумот эълон қилинган.
Қайд этилишича, халқимизнинг буюк адиби Абдулла Қодирий ижод қилиш билан бирга, уста-боғбон, миришкор деҳқон ҳам бўлган:
У киши картошка экиш учун биринчи йили ернинг бир томонида одам бўйи келадиган қилиб чуқур қазир экан. Сўнг ерни чопганда тупроқни ҳовуз томонга суриб, ернинг иккинчи томонида чуқур пайдо қиларкан. Кейин катта жўяк олиб картошка экар экан, картошка униб чиққач, ўсгани сайин уни кўмиб, тепага чиқаравераркан. Картошкаларни кўмиш шу даражага етар эканки, қазилган чуқурда бемалол бекинмачоқ ўйнаса бўларкан. Йиғим-терим маҳалида ҳар бир тупдан челак-челак ҳосил олган экан адиб бобомиз...