Бугун, соат 13:37да Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши Абдулла Қодирий бекатига етиб келган поезд тўхтаб қолди. Воқеа жойида бўлган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вагонларда бўлган тахминан 200 нафар йўловчи бекатга туширилган.
Поезднинг тўхтаб қолиш сабаблари маълум эмас. Тахмиман ярим соатлардан кейин бошқа поезд келиб йўловчиларни олиб кетган.
Ҳозирча Тошкент метрополитени ҳолатга муносабат билдирмади.
Бу – метро тўхтаб қолиши билан боғлиқ 2022 йил феврал ойидаги камида учинчи ҳодиса.