Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Абдулла Арипов Хитойдаги халқаро кўргазманинг фахрий меҳмони бўлади

Абдулла Арипов Хитойдаги халқаро кўргазманинг фахрий меҳмони бўлади

Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси бугун, 4 ноябр куни Шанхайга ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 5-10 ноябр кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этади. Абдулла Арипов мазкур тадбирга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.

Ташриф доирасида ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Сян билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб, Ўзбекистон томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг ХХР Раиси Си Цзинпинга йўллаган самимий саломини етказди. Ўз навбатида, Хитой томони Си Цзинпиннинг Ўзбекистон етакчисига эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради.

Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкори экани, икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, муносабатларнинг бугунги даражага кўтарилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ўртасидаги ишончли, самимий ва дўстона муносабатлар асосий омил бўлаётгани таъкидланди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Хусусан, 2023 йилда савдо айланмаси 14 млрд долларга етди. Давлатлар раҳбарлари ҳукуматлар зиммасига унинг ҳажмини 20 млрд долларга етказиш вазифасини қўйган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлашда барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун эса ўзаро саъй-ҳаракатлари бирлаштириш лозимлиги билдирилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, саноат, инфратузилма, транспорт-логистика, «яшил» энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, IT, таълим, туризм, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Шанхайга ташриф доирасида Шанхай шаҳри Партия қўмитаси котиби Чен Сзинин ҳамда «Henan investment Group», «China Datang Group», «Shanxi Tianhai Group» сингари Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давом этмоқда.

Киритилди: 02:00 05.11.2024. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!