Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди

A A A
Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кеча 2 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди, - дейилган хабарда.

Ҳукуматлараро учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Киритилди: 10:51 03.11.2020. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар