24 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан давлат раҳбари уни орден билан тақдирлади.
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти учун Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.