Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ABC: АҚШ Австралияга Украинага Абрамс танкларини етказиб беришга рухсат берди

ABC: АҚШ Австралияга Украинага Абрамс танкларини етказиб беришга рухсат берди

Телеканалнинг хабар беришича, Австралия Қўшма Штатлардан тегишли рухсат олганидан сўнг, Украинага илк Abrams М1А1 танкларини етказиб беришни бошлади.

Украинага ваъда қилинган 49 танкдан дастлабкилари яқинда жўнатилган. Бироқ улар айни пайтда қаерда экани ва Европага қачон етиб бориши хавфсизлик нуқтаи назаридан Австралия ҳукумати томонидан ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Abrams М1А1 танклари Қўшма Штатлар томонидан ишлаб чиқарилади, шунинг учун Австралия ушбу танкларни Украинага етказиб бериши учун Вашингтоннинг рухсати талаб қилинган.

Киритилди: 12:16 19.05.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!