ОФК томонидан ўтган йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида Аббосбек Файзуллаев «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» сифатида эътироф этилган эди.
Айни кунларда Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Вентян шаҳрида бўлиб турган футболчига ЎФА раҳбарияти томонидан ушбу мукофот топширилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 19 ноябр куни Лаос пойтахтида КХДРга қарши ЖЧ-2026 саралаш 6-тури доирасида майдонга тушади.