Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.
Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Кучли рақибга қарши жуда мураккаб ўйин бўлди. Биз бор кучимиз билан курашдик. Ўйлайманки, учрашув барча томошабинларга ёқди. Аммо якунда дарвозамиздан учта гол ўтказиб юбордик. Албатта, бу жуда аламли", — дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради "Чемпионат" нашри.
Россия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 ноябрь куни Краснодарда Венесуэлага қарши ўтказади.