Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

95 ёшли немис концлагери соқчиси АҚШдан депортация қилинди

95 ёшли немис концлагери соқчиси АҚШдан депортация қилинди

95 ёшли немис Фридрих Карл Бергер 1945 йилда фашистлар концлагерида қоровул бўлиб ишлагани учун АҚШдан депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 1959 йилдан бери Теннеси штатида яшаб келаётган, аммо Германия фуқаролигини сақлаб қолган Бергернинг ихтиёрий равишда Ноэнгамми шаҳридаги концлагерда хизмат қилганини ва ҳозирда Германия нафақасини олаётганини Мемфисдаги иммиграция суди аниқлаган.

Адлия вазирлиги, ўз навбатида, АҚШнинг фашистларнинг инсониятга қарши жиноятларида ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузилишларида иштирок этганлар учун хавфсиз бошпана бўлишини истамаслигини айтган.

Шундай қилиб, Бергер фашистларга алоқадорларни аниқлаш ва четлатиш дастури доирасида АҚШдан депортация қилинган ўн эттинчи фуқарога айланган.

Киритилди: 05:30 23.02.2021. Ўқилди: 1833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!