Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

93 ёшли эркак энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди (фото)

93 ёшли эркак энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди (фото)

Айова штатининг 93 ёшли фуқароси Оррин Асмус дунёдаги энг кекса фаол юк машинаси ҳайдовчиси бўлиши ва Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин.

UPI портали маълумотларига кўра 19 ёшидан бери юк машиналарини бошқаради ва сўнгги 11 йил давомида McLaughlin Freight компаниясида ишлайди.

Компания раҳбарияти рекорд даъвони ҳамкасблари маълумотларни онлайн текшириб, Асмуснинг ҳозирги рекордни янгилаши мумкинлигини аниқлагандан сўнг тақдим этди. Ҳозирда рекорд 92 ёшли Дойле Арчерга тегишли бўлиб, у 2024 йилда 90 ёшида бу унвонни қўлга киритган ва 2025 йил декабрь ойида уни қайтариб олган.

70 йилдан ортиқ вақт давомида рулда бўлган Оррин 8 миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтди ва Аляска ва Гавайидан ташқари барча штатларда юк ташиди.

93 ёшли эркак энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди (фото)

Киритилди: 11:41 10.07.2026. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!