Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

9 ойда “Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 929 813 нафарига турли даражада ёрдам кўрсатилди

A A A
9 ойда “Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 929 813 нафарига турли даражада ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 9 ойида “Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 929 813 нафарига турли даражада ёрдам кўрсатилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Хусусан, 1-тоифа бўйича:

425 760 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 414 849 нафари янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди.

2-тоифа бўйича:

49 622 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 44 956 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

3-тоифа бўйича:

225 532 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 198 541 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди.

4-тоифа бўйича:

202 897 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан 181 812 нафарига бир марталик моддий кўрсатилди.

5-тоифа бўйича:

9 128 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг

7 875 нафарига ёрдам кўрсатилган.

6-тоифа бўйича:

87 741 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёллардан 81 780 нафарига моддий ёрдамлар берилди.

Киритилди: 18:11 09.10.2023. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!