Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг сценарийси ва режиссёрлиги остида суратга олинган “72 соат” фильми Корея давлат телевидениесида намойиш қилинди.
Фильмнинг премераси 2024 йилда кинотеатрларда бўлиб ўтди. Фильм Корея урушининг дастлабки кунларини акс эттиради. Ким Чен Иннинг шахсан ўзи сценарий ёзган ва суратга олишни жойида бошқарган. Фильмда урушнинг дастлабки кунларида Пхеняннинг Москва билан яқин алоқалари ёритилган.