Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

$717 млрдлик компания: нега Amazon’нинг минглаб ходими SNAP ёрдамини олади?

$717 млрдлик компания: нега Amazon’нинг минглаб ходими SNAP ёрдамини олади?

АҚШда Amazon компаниясининг 12 мингдан ортиқ ходими озиқ-овқат ёрдамини олади.

АҚШнинг 11 штатида 12,3 мингдан ортиқ Amazon ходими давлатнинг SNAP озиқ-овқат ёрдами дастуридан фойдаланади. Бу ҳақда АҚШ Ҳисоб палатасининг янги ҳисоботида айтилган. Ундаги маълумотлар ўтган йил сентябрь ойига тегишли.

Умуман, идора миллионлаб ишлаётган америкаликлар ҳанузгача ижтимоий дастурларга муҳтож эканини аниқлаган. Уларнинг тахминан учдан икки қисми тўлиқ иш куни ишлайди.

Focus нашри ёзишича, SNAP ёрдамини олаётган Amazon ходимлари сони 2020 йилдан бери қарийб уч бараварга ошган. Шу даврда компаниянинг фойдаси 11,6 миллиард доллардан 77 миллиард доллардан ошган, тушуми эса 717 миллиард долларга етган.

Amazon компанияси ҳисобот хулосаларини чалғитувчи деб ҳисоблайди, чунки келтирилган маълумотларда ёрдам олаётганлар барча ходимларнинг қанча қисмини ташкил этиши кўрсатилмаган. Шунингдек, тўлиқ ва қисман ишлайдиган ходимлар ўртасида ҳам фарқ ажратилмаган.

Компаниянинг таъкидлашича, ходимлар учун бошланғич иш ҳақи соатига камида 20 долларни ташкил этади. Тўлиқ штатда ишлайдиган ходимларга тиббий суғурта ва бошқа имтиёзлар ҳам тақдим этилади.

Киритилди: 22:35 17.09.2026. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!