Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

71-ўлим! Сурхондарёда коронавирусга чалинган тошкентлик бемор вафот этди

71-ўлим! Сурхондарёда коронавирусга чалинган тошкентлик бемор вафот этди

Тошкент туманилик  48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва  ҳолсизлик сабаб  вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. 

Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга “СОVID-19” инфекцияси ва  икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир  ва нафас етишмовчилигидан  вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 00:01 16.07.2020. Ўқилди: 5060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!