Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

+ 70та. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 54.462 кишига етди

+ 70та. Ўзбекистонда  коронавирусга чалинганлар сони 54.462 кишига етди

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 462 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 70 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 311 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Наманган вилоятида 35 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 35 нафар, Сурхондарё вилоятида 19 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди. 

❗️Шундай қилиб юртимизда 50 954 (+513) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 058 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:08 25.09.2020. Ўқилди: 2907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!