Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда

Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда

2023 йилнинг июнь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди.

Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган.

“Дарё” нашри хабарига кўра, Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёнлари давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади.

Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд экспертиза тайёрлаган, — дейилади суд ахборот хизмати ўз изоҳида.

Ўтган суд ишлари жараёнида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига Татьяна Каримова томонидан ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш ва суд ишини бошқа кунга қолдиришни сўраб илтимоснома киритилган. Суд илтимосномани қаноатлантирган.

Киритилди: 16:55 26.04.2024. Ўқилди: 3055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!