Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 369 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Шужайи, Байт Лаҳия, Жабалия, Нусейрат ва Буриж лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 43 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 41 965 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Жабалия лагерига қўшимча кучларни ўтказмоқда. Кўчаларда ўнлаб жасадлар ётибди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ишғолчилар 24 соат ичида 3 та: Ал-Авда, Камал Адван ва Индонезия касалхоналарини эвакуация қилишни талаб қилди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Тубас, Женин, Ал-Халил ва Байтлаҳмга ҳужум қилади. Бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.
▪️Ал-Қудс бригадалари Жабалия лагери марказида босқинчиларга ҳужум қилди ва Меркава танки портлатиб юборилди.
▪️Ҳизбуллоҳ 16 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Энг кенг кўламлилари Ҳайфадаги ҳарбий объектларга 150 та ракета учирилиши, Сдерот ва Кирят Шмонага ҳужум бўлди.
▪️Ҳизбуллоҳ Ливан билан чегарадаги Лабун ҳудуди томон юришга уринган босқинчилар отрядини йўқ қилди.
▪️Байрут четидаги Даҳия тумани бутунлай вайрон қилинди.
▪️Босқинчилар Дамашқ марказидаги турар-жой биносига ҳужум қилди. 4 киши ҳалок бўлди.
▪️The Washington Post: Нетаняху Байден билан бевосита боғланишга беҳуда уринмоқда.
▪️Исроил молия вазири Смотрич: Бу Исроил тарихидаги энг қиммат уруш. Унинг нархи ҳозирча 250 миллиард шекелни (66 миллиард доллар) ташкил этмоқда. Ва давом этади.
▪️Исроилнинг KodKod Newsнашри: ҲАМАС жангчилари қуролланиш, жасорат ва кучларимизга зарба беришга бўлган журъат борасида уруш бошидагидек курашмоқда ва уларнинг жанговар даражаси пасайгани йўқ, аксинча, ошиб бормоқда.