Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

64 ёшли президент ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди

64 ёшли президент ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди

Замбия президенти Эдгар Лунгу мамлакат пойтахти Лусакада ўтказилган ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда Zambia Watchdogs нашри хабар берди.

«Замбия республикаси президенти зоти олийлари Эдгар Чагва Лунгу кутилмаган бош айланишини ҳис қилди. У дарҳол ўзига келди ва ҳукумат автомобилида ўз қароргоҳига қайтди», дейилади ҳукумат хабарида.

Хабарда қайд этилишича, у фуқаролар ва халқаро ҳамжамиятга ўзини яхши ҳис қилаётганини ва давлат раҳбари вазифасини бажаришда давом этаётганини билдирган.

Президент Лунгу 64 ёшда бўлиб, у 2015 йилдан буён Замбияга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бунга қадар эса ички ишлар, мудофаа ва адлия вазири вазифаларида ишлаган.

Лусакада ҳаво ҳарорати 23 даражани ташкил этмоқда.

Киритилди: 21:12 14.06.2021. Ўқилди: 2932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!