Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

600 дан ортиқ чилилик адвокатлар Исроил бош вазири устидан судга мурожаат қилди

A A A
600 дан ортиқ чилилик адвокатлар Исроил бош вазири устидан судга мурожаат қилди

Чилилик адвокатлар делегацияси 12 март куни Халқаро жиноий судга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларига қарши Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятлар учун даъво аризаси берди.

Даъвони 620 нафар чилилик ҳуқуқ экспертлари, жумладан, Испаниянинг Валенция университетидан сенатор Франсиско Чажуан ва Родолфо Марконе-Ло Прести имзолаган. Бу ҳақда баёнотни имзолаганлардан бири бўлган Чилининг Иорданиядаги собиқ элчиси, асли фаластинлик чилилик Нелсон Ҳадад Анадолу агентлиги мухбирига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, даъвога Исроил расмийлари, жумладан, Мудофаа вазири Ёав Галлант томонидан Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда фаластинликларга нисбатан геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилгани ҳақида далиллар келтирилган.

Киритилди: 22:00 19.03.2024. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!