Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

6 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқлан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Киритилди: 13:23 05.09.2021. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!