Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

6 ойда Тожикистонга 600 мингдан зиёд хорижлик келган

6 ойда Тожикистонга 600 мингдан зиёд хорижлик келган

Сўнгги олти ой мобайнида қўшни Тожикистонга 600 мингдан кўп киши ташриф буюрган. Уларнинг 487 400 нафари сайёҳ. “Ховар” агентлиги 2022 йилнинг шу даврига нисбатан сайёҳлар сони 31,8 фоиз ортганини ёзган.

Тожикистонга МДҲ давлатларидан келган фуқаролар 586 700 (жами меҳмонларнинг 93,4 фоизи) киши. Уларнинг 453 800 нафари сайёҳ. Узоқ хориждан келган 41 200 меҳмоннинг 33,6 минги сайёҳ.

Тожикистонга энг кўп Ўзбекистон фуқаролари бораётган экан. Ўтган олти ой ичида 412 800 (борганларнинг 65,7 фоизи) юртдошимиз қўшни мамлакатда меҳмон бўлган. Кейинги ўринларни Россия (151,1 минг), Қозоғистон (15,5 минг) ва Қирғизистон (1,2 минг киши) эгаллаган.

Республикада 240 та сайёҳлик компанияси фаолият кўрсатмоқда. 2023 йил мамлакатда 185 та меҳмонхона хорижликлар учун хизмат кўрсатган.

Дарвоқе, жорий йил дастлабки ярмида хорижга сафар қилган Тожикистон фуқаролари сони ҳам аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 40,1 фоиз ортган.

Киритилди: 22:13 24.07.2023. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!