Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

52 ёшли “киссавур” ИИБ ходимлари томонидан ушланди

52 ёшли “киссавур” ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 02 май куни соат 12:00 ларда 52 ёшли У.Хабибулло Чилонзор туманида жойлашган Чинни бозори олдидаги автобус бекатида Ўрикзор-Сергели йўналиши бўйича қатновчи 59-сонли автобусга чиқиб, автобус ичида бўлган 30 ёшли Ж.Илҳомни устки кийими чўнтагидан 2 944 000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Хабибуллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида У.Хабибулло муқаддам ўғрилик жинояти билан уч маротаба судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Киритилди: 10:32 04.05.2021. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!