Эл-Сальвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари республика қирғоқларидан икки тонна кокаинни мусодара қилишга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда Найиб Букеле X ижтимоий тармоғида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, Эстеро-де-Халтепек кўрфазидан 752 км жануби-ғарбда уч нафар колумбиялик 50 миллион долларлик гиёҳванд модда олиб кетаётган кема қўлга олинган.
Букеленинг таъкидлашича, сўнгги саккиз ой ичида Эл-Сальвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари халқаро сувлардан қиймати тахминан 380 миллион долларга баҳоланган 15 тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилган.