Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

5 йиллик стажга эга хотин-қизлар учун ОТМга кириш учун тавсиянома бериш бошланди

5 йиллик стажга эга хотин-қизлар учун ОТМга кириш учун тавсиянома бериш бошланди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси олий маълумоти бўлмаган, бироқ мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга хотин-қизларга давлат ОТМларига кириш учун тавсиянома беришни бошлади.

Номзодлардан ўрта махсус ёки касб-ҳунар дипломи, 5 йиллик меҳнат стажи ҳамда бакалавр дипломи йўқлиги талаб этилади.

Тавсиянома асосида давлат ОТМларига алоҳида 500 та квота ажратилади.

Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади.

Тавсиянома 3 йил муддатга берилади ва фақат бир марта ўқишга кириш учун амал қилади.

Имтиёз хорижий, нодавлат ва ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

Шунингдек, аризаларни my.gov.uz платформаси орқали онлайн топшириш мумкин.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!