Ўзгидромет 5 октябрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Республика бўйича ҳарорат пасайиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги секундига 3-8 метрни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 17-19 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, асосан қуруқ бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундуз куни 14-19 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги секундига 7-12 метр бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида тунги ва эрталабки соатларда айрим жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво нисбатан илиқ сақланади ва ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса унинг кучайиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучли тус олиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор, баланд тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи сақланиб қолади. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Бу ҳудудларда ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.