Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

+5 Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусни енгди

A A A
+5 Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусни енгди

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Соғайиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёллардир. Касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 84 ёшда бўлса, энг кичиги 48 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 219 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 224 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2412 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 

Киритилди: 11:49 22.05.2020. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!