Банкнотларни янги шаклга ўтказилишига сабаб - барча банкнотларни ягона тематикага бирлаштириш, уларнинг ўлчамини ихчамлаштириш ва кўриш қобилияти паст инсонлар учун қулайлик яратишдир. Бу ҳақда Марказий банк масъул ходими Зафар Асадов маълум қилди.
Эски намунадаги 5 минг ва 10 минг сўмликлар табиий йўл билан муомаладан йиғиштириб олинади, улар янгилари билан бирга тенг қийматда амал қилишда давом этади.