Бугун 5 декабрь, 2021 йил, якшанба

O'ZB

40 ёшли аёл икки қизни уйига чақирди. Бири қочиб қутулди, иккинчиси эса ўлди

40 ёшли аёл икки қизни уйига чақирди. Бири қочиб қутулди, иккинчиси эса ўлди

Вологда вилоятининг 40 ёшли фуқароси тўққиз ёшли қизни ўлдирганини тан олди. Боланинг жасади икки кун олдин аёлнинг квартирасидан топилган.

Манбага кўра, аёл ҳозир Карелиядан Вологда шаҳрига етказилган. Яқин келажакда суд унга нисбатан профилактик чорани танлайди.

Гумонланувчи суд-психиатрия экспертизасидан ўтиши керак, терговчилар аёлнинг ақли расо эканлигига ишончлари комил эмас. Aввалроқ унга руҳий касаллик ташхиси қўйилгани маълум бўлган.

Маълумот учун, ўтган шанба куни аёл кўчада иккита қиз билан учрашиб, уларга ширинликлар беришга ваъда берган ва уйига олиб келган. Aёл бир қизни қўйиб юборган, иккинчиси эса тергов маълумотларига кўра, пичоқ билан жароҳат олиб, вафот этган.

Киритилди: 14:10 20.10.2021. Ўқилди: 5573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!