Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

4 журналист қамоққа олинди

A A A
4 журналист қамоққа олинди

Исроил қўшини бугун эрталаб Ғарбий соҳилнинг Ромаллоҳ шаҳрида 4 нафар журналистни қамоққа олди. Бу ҳақида «Анодолу» хабар тарқатди.

Гувоҳларни «Анадолу»га берган маълумотига кўра, ҳарбийлар Ромаллоҳ шаҳрига ҳужум қилган. Қуддус каналида (Байрутда жойлашган) эркин тарзда ишлайдиган 4 журналистни қамоққа олди. Улар Аъло Раймовий, Муҳаммад Алвон, Қутайба Ҳамадон ва Ҳусни Абдулжалиллардир.

Улар ҲАМАС ҳаракатидан молиявий ёрдам олганликда айбланмоқдалар.

Исроил мудофаа вазири Либерман жорий ой бошида Исроилда Қуддус фазовий каналини тақиқлаган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:46 30.07.2018. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар