Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро М.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки вилоят вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 1 000 АҚШ доллари эвазига “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, 700 АҚШ доллари ва 4 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар ташкилоти”нинг Андижон тумани клуби ўргатувчи устаси М.О. ва “М.” МЧЖ авто мактаби ўргатувчи устаси Д.П. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик курсини ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришлари эвазига 4,5 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Р. фуқаро С.У.га "Ватанпарвар" ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик курсида ўқиганлиги ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига 7,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.