Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

39 ёшли Месси ЖЧ-2026 даги яратилган голли вазиятлар бўйича тенгсиз

39 ёшли Месси ЖЧ-2026 даги яратилган голли вазиятлар бўйича тенгсиз

39 ёшли Лионель Месси ЖЧ-2026 да энг кўп яққол голли вазиятларни яратган ўйинчилар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Squawka хабарига кўра, «Интер Майами» вакили жорий мундиал давомида Аргентина терма жамоаси сафидаги шерикларини етти марта хавфли зарба бериш позициясига олиб чиққан — бу турнирдаги энг яхши кўрсаткич. Иккинчи ўринда Франция терма жамоасидан Майкл Олисе бормоқда — унинг ҳисобида бешта яратилган «катта» имконият мавжуд. Учинчи ўринни эса Ян Диоманде (Кот-д'Ивуар), Йозуа Киммих (Германия), Нуну Мендеш (Португалия), Роберто Альварадо (Мексика) ва Усман Дембеле (Франция) ўзаро бўлишиб туришибди — уларнинг ҳар бири тўрттадан вазият яратган.

14 июль куни Испания ва Франция терма жамоалари ўртасида биринчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади, иккинчи финалчи эса бир кун ўтиб, Аргентина ва Англия ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Киритилди: 17:52 13.07.2026. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!