Бугун 20 февраль, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

36 ёшли аёл африкалик севгилисини топиб, ундан ҳомиладор бўлиш учун уйини сотмоқчи

36 ёшли аёл африкалик севгилисини топиб, ундан ҳомиладор бўлиш учун уйини сотмоқчи

Сибирнинг Татарск шаҳрида яшовчи 36 ёшли Лилия Зобкова Жазоирда яшайдиган севгилиси билан учрашиш ва ундан ҳомиладор бўлиш учун пул йиғишга қарор қилди. Бунинг учун у уйини сотишга тайёр.

Вояга этмаган болаларини тарбиялаётган аёл ижтимоий тармоқлардан бирида 34 ёшли африкаликни учратди. Бир мунча вақт ўтгач, эркак Татарскка келди, кейин улар иш қидириш учун Новосибирскка кўчиб ўтди. Жазоирлик ноқонуний равишда қурилиш майдончасида ишлаган.

Текширувлардан бирида эса эркак ҳибсга олинган ва мамлакатдан чиқариб юборилган. Мамлакатда бўлиш режимини бузганлиги учун унга беш йил давомида Россия ҳудудига кириш тақиқланди.

Энди россиялик аёл ўзига хос режа тузди. У Жазоирга боришни, у ерда севгилиси билан никоҳни рўйхатдан ўтказишни, ҳомиладор бўлиб, Россияга қайтишни режалаштирмоқда. Аёл сафарни уйни сотишдан тушган маблағ билан молиялаштирмоқчи – жазоирлик эркакдан фарзанд кўриш учу уйини қурбон қилишга тайёр.

“Унга беш йил Россияга киришни тақиқлашди. Аммо агар мен ундан ҳомиладор бўлсам, вазият ўзгаради. Унга қаршилик қилишмайди", деб ҳисобламоқда аёл.

 

Киритилди: 09:51 17.01.2020. Ўқилди: 3832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!